Ходимларнинг малакасини ошириш, айниқса бугунги рақобатбардош меҳнат бозорида, жуда муҳим. Шунингдек, малака ошириш, ходимнинг ривожланиши ва ташкилотнинг самарадорлигини таьминлаш учун зарур бўлса, уни амалга ошириш учун бир қатор ҳуқуқий асослар ҳам мавжуд.
Малака ошириш ходимлар учун нафақат профессионал ўсиш, балки меҳнат бозоридаги рақобатни енгиш, янги лавозимлар ва имкониятларга эришиш, шунингдек, иш самарадорлигини оширишга имкон беради. Ходимлар малака ошириш орқали нафақат ўз билимларини янгилашади, балки ўзларини профессионал ривожланишга ундайдиган ва ташкилот учун муҳим бўлган қадрли ходимларга айланади.
Шу ўринда такидлаш жоизки Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳам Республика даражасидаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш таьлим муассасаси ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамасининг 531-сон қарорига мувофиқ Марказ адлия органлари ва муассасалари, адвокатлар, нотариуслар, патент вакиллари, медиаторлар, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг юридик хизмати ходимларини ҳамда ҳуқуқий билимларини ошириш талаб этиладиган давлат бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, бошқа соҳа мутахассисларини қайта тайёрлайдиган ва уларнинг малакасини оширадиган маскандир.
Сўнги йилларда жамиятимизда янги-янги касб турлари кўпайиб бормоқда. Айниқса ходимнинг меҳнатини рақамлаштириш жараёни қоғозбозликларга барҳам бериш ҳамда рақамли технологиялардан фойдаланиб иш ҳажмини қисқартириш, ташкилот учун ҳам меҳнат жамоаси учун ҳам катта фойда келтираётганлиги ишонарли ҳолат.
Замон билан ҳамнафас бўлган ҳолда Юристлар малакасини ошириш марказида ҳам ҳар бир ташкил этилаётган гуруҳлар учун алоҳида модул сифатида суньий интелект ва рақамли технологиялардан айни соҳа вакиллари учун дарслар ўтилмоқда. Бунинг замирида ҳар бир соҳада вужудга келаётган фирибгарликларга кеч қўйиш ҳамда ривожланиб бораётган ахборот асрида меҳнат низоларини самарали ҳал этиш, ходимларниг билим савиясини замон билан ҳамоҳанг равишда юксалтириш ётади.
Ҳуқуқий нуқтаи назардан, ходимларнинг малакасини ошириш меҳнат кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Яни, Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг асосий меҳнат қонун ҳужжати сифатида, ходимларнинг малака ошириш ҳуқуқини белгилайди. Ходимларнинг малакасини ошириш ҳуқуқи ҳар бир ташкилотнинг асосий вазифаларидан бири бо'либ, уларнинг касбий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.
Бундан ташқари малака ошириш харажатлари ҳам ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинади. Агар малака ошириш иш берувчи томонидан амалга оширилса, бу харажатлар ташкилотнинг ҳисобидан амалга оширилади. Шунингдек, ходимнинг ўз маблағлари ҳисобидан малака оширишга қатнашиши ҳам мумкин. Ҳозирда урф даражасига кирган узоқ масофадан туриб ҳам турли ўқув курсларида ишдан ажралмаган ҳолда онлине тарзда дарсларда иштирок этиб, ҳам етарли билимларга эга бўлиш мумкин. Меҳнат кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, бу харажатларни қандай тақсимлашни белгилайди. Асосий масала шундаки ташкилотнинг ҳар бир ходими маьлум бир вақт мобайнида малакасини ошириб турса бу ташкилотга янги муҳит ва иш сифати самарадорлиги ошишига таьсир ко'рсатади.
Шуни ҳам таькидлаш жоизки қайта тайёрлаш ёки малака ошириш ихтиёрий равишда амалга оширилса, иш берувчи қайта тайёрлаш ёки малака ошириш вақтида ходимнинг иш жойини (лавозимини) сақлаб туриши шарт. Ходимнинг ўртача иш ҳақини сақлаб қолиш масаласи жамоа шартномасида, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган ички ҳужжатда ёхуд меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ҳал қилинади. Ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш шакллари, зарур касблар ҳамда мутахассисликларнинг рўйхати иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ва кадрлар масалалари билан шуғулланувчи ходим билан келишган ҳолда белгиланади.
Хулоса ўрнида малака ошириш замонавий иш муҳитида ходимларнинг касбий ривожланишининг ажралмас қисми ҳисобланади. Бу нафақат индивидуал мутахассисларнинг малакасини оширади, балки ташкилотнинг рақобатбардошлигини ҳам кучайтиради. Шу сабабли, ҳар бир ташкилот малака ошириш тизимини ривожлантиришга эътибор қаратиши лозим. Малакали кадрлар – бу ҳар қандай ташкилотнинг энг қимматли ресурсидир. Шундай экан ходимларингизни Юристлар малакасини ошириш марказидаги янги соҳаларда ташкил этилаётган курсларимизда кутиб қоламиз. Марказ профессор-ўқитувчилари ходимларингизни ҳуқуқий билимларини максимал даражада янгилаш ҳамда қонунчиликни тоғри қўллаш жараёнлари ҳақида мустаҳкам билимлар беришни кафолатлайди.
Толипова Мохларойим
Юристлар малакасини ошириш маркази бош мутахассиси