+998 71 200 02 35

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари юридик хизматлари ходимларининг ер муносабатлари соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини ҳуқуқий экспертиза қилиш

02.11.2023 1173

Адлия вазирлиги ва Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан «Минтақавий Мулоқот» (Словения) нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали билан ҳамкорликда жорий йилнинг 31-октабр ва 1-2 ноябрь кунлари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари юридик хизматлари ходимларининг ер муносабатлари соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини ҳуқуқий экспертиза қилиш бўйича билимларини оширишга қаратилган қисқа муддатли ўқув-семинарлари ташкил қилинди.

 

Тадбирда давлат органлари, муассасалари, корхоналари, жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатлари соҳасидаги ваколатлари, ер участкаларини ажратиш асослари ва тартиби, ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари ҳамда “E-qaror” электрон тизимида ерга оид қарорларни маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш масалалари юзасидан фикр алмашилмоқда.