+998 71 200 02 35

«Маҳалла хотин-қизлар фаолларининг психологик билимларини шакллантириш» мавзусида семинар-тренинг

08.08.2023 1140

Маҳалла хотин-қизлар фаолларининг психологик билимларини шакллантириш, уларга фуқаролар билан ишлашда низоли вазиятларни олдини олиш, бартараф этиш йўлларини ўргатиш мақсадида, мамлакатимиз бўйлаб маҳалла хотин-қизлар фаоллари учун икки кунлик семинар-тренинглар бошланди.

Мазкур тадбирда Юристлар малакасини ошириш маркази ўқитувчиси, тажрибали психолог Дилбар Хожимухамедова ўз маърузаси билан иштирок этди.

Амалий шаклда ўтган машғулотлар давомида иштирокчилар низоли, нотинч оилалар билан ишлаш, руҳий тушкунликка тушган шахсларга кўмаклашиш, мулоқот маданияти, зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларга биринчи ёрдам кўрсатиш каби кўникмаларга эга бўлдилар.