+998 71 200 02 35

“Конституция кўчаси” ташкил этилди

05.12.2024 942

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш мақсадида жойларда ташкилий-амалий ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар самарали ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги байрами муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Тошкент шаҳрининг Сайилгоҳ кўчаси ва барча ҳудудларнинг марказий кўчаларида “Конституция кўчаси” бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида “Конституция кўчасида” махсус бурчак ташкил этилган бўлиб, унда давлат ташкилотлари ва фуқароларга марказ фаолияти ҳамда ўқув курслар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.