Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Юристлар малакасини ошириш маркази, Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази ҳамда «Минтақавий мулоқот» ХННТ томонидан ташкил этилган «СУД ЭКСПEРТИЗА СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИ ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ» мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияси ўз ишини бошлади.
Тадбирда миллий ва халқаро экспертлар маърузалар билан иштирок этишмоқда.
Конференциянинг мақсади - Ўзбекистонда суд экспертиза фаолиятининг бугунги ҳолати ва муаммоларини муҳокама қилиш, соҳада амалга оширилган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка, хусусан хорижий ҳамкорлар эътиборига етказишдан иборат.
Шу билан бирга хорижий суд экспертиза муассасаларида мавжуд илғор тажрибани Ўзбекистонга тадбиқ этиш, уни янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш учун муҳокама майдонини яратиш, конференция якунлари бўйича материаллар тўпламини тайёрлаш ва манфаатдор ташкилотлар эътиборига етказишдан иборат.