Такидлаш жойизки мамлакатда ижтимоий мухитни яхшилаш жамият равнақи учун сезиларли даражада тасир кўрсатади. Бугунги замонавий даврда хотин-қизлар ва болалар хуқуқини муҳофаза қилиш энг олди масалалардан бири бўлиб келмоқда. Тўғри бу йўналишда хозиргача қонун ҳужжатларида тегишли нормалар бўлган ва улар ишлаб келган, бироқ бунга қарамай жамиятда бази салбий ҳолатларни ҳам ўчратиб турибмиз.
Тан олиш керак оиладаги зўравонликдан биринчи навбатда аёл жабир кўради. Жумладан аёлларнинг ҳуқуқлари бузилиши, ўзидан ва хаёт тарзидан қонинқмаслик каби холатлар вужудга келади. Натижада эса аёлда мунтазам равишта стреес, вояга етмаган фарзандлари билан келишмоқчиликлар ўз жонига қасд қилиш каби фожиали ҳолатлар билан якун топади. Юқоридаги ҳолатларга ягона ечим, соҳадаги бўшлиқларни тўлдириш ва керакли нормаларни қонунда белгилаш бўлади.
Бу муаммога давлатимиз раҳбари алоҳида эътибор қаратган бўлиб давлат органлари ва ташкилотлари томонилан қатор ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш ишлари ва халқаро тажриба натижасида биз кутган “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Респубдикаси қонуни қабул қилинди. Ушбу қонун билан жами 9 та бошқа қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Шунингдек қонунга юқорида тилга олган оилавий зўравонлик тушунчалари киритилиб бундай ҳуқуқбузарлик учун тегишли жазо чоралари қўшилди. Мазкур ҳуқуқбузарлик учун енгиллаштирувчи ҳолатлар қўлланилмаслиги назарда тутилди.
Қонунниг муҳим жиҳатлари шундаки, эндиликда;
· Жинсий зўравонлик, шу жумладан, вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан эндиликда қонунчиликда кўзда тутилган енгилликлар берилмайди
· Вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилганлик ёки унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилмаслиги ҳамда уларга нисбатан кучлироқ жазо чоралари кўзда тутилмоқда.
· Хотин-қизларга нисбатан “шилқимлик” қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
· Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига бериладиган ҳимоя ордерининг муддати суд томонидан 1 йилгача узайтирилди ҳамда тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан қўшимча чекловлар ўрнатилди.
Қонун хотин-қизлар ва болаларга нисбатан шилқимлик ҳамда зўравонликнинг олдини олишга, оилалардаги ахлоқий муҳитни яхшилашга, болалар ва хотин-қизлар ҳуқуқлари билан боғлиқ фаолиятининг ҳуқуқий асоси бўлиб ҳизмат қилади.
Юристлар малакасини ошириш маркази ходими
Нуринисо Нурмуҳаммедова