Учрашув давомида юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги ислоҳотлар, илғор тажрибалар ва истиқболдаги режалар юзасидан фикр алмашилди. Томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга доир муҳим масалаларни муҳокама қилдилар.
Мазкур мулоқот 29-30 май кунлари бўлиб ўтадиган “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форум доирасида ташкил этилди.