+998 71 200 02 35

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлар малакаси оширилмоқда

26.06.2024 203

Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан турли соҳа вакиллари учун “Давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш” қисқа муддатли ўқув курсларимиз бўлиб ўтмоқда.

 Мазкур ўқув курси:

– Мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасидаги давлат сиёсатининг мақсад ва вазифалари;

– Касбий тайёргарликнинг бажариладиган вазифалар ва функцияларга мувофиқлигини таъминлаш;

– Мурожаат этувчилар билан ишлашнинг психологик жиҳатлари, юзага келадиган низолар ва уларни бошқариш;

– Касбий фаолиятда мурожаатлар билан ишлаш соҳасидаги вазиятни тизимли назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш борасида фойдали билимларни шакллантиришга кўмак беради.