+998 71 200 02 35

ИҚТИСОДИЙ СУДДА САЙЁР МАШҒУЛОТЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

03.07.2024 542

Юристлар малакасини ошириш маркази тингловчилари учун бир қатор давлат ташкилотлари ва судларда амалий сайёр машғулотлар ўтказиш йўлга қўйилган. 

Марказда малака ошираётган “Агробанк” акциядорлик тижорат банки ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда туман филиали масъул ходимлари учун Тошкент туманлараро иқтисодий судида амалий сайёр машғулот ўтказилди.  

Тингловчилар туманлараро иқтисодий судда кредит ва қарздорликни ундириш билан боғлиқ низоларни кўриш, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича суд амалиёти билан танишдилар.