Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда Mayer Brown юридик фирмаси ўртасида юридик таълим ва малака ошириш соҳаларида ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Меморандум доирасида томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиши белгиланган:
халқаро савдо ҳуқуқи, ЖСТ низолари ва замонавий тенденциялар бўйича юридик салоҳиятни ошириш;
Маер Броwннинг етакчи мутахассислари иштирокида маърузалар, маҳорат дарслари ва ўқув машғулотларини ташкил этиш;
вебинарлар, давра суҳбатлари ҳамда икки томонлама ўқув ташрифларини амалга ошириш;
илмий, ҳуқуқий ва ахборот алмашинувини йўлга қўйиш;
қисқа, ўрта ва узоқ муддатли қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш.
Ушбу келишув Институтнинг халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдаги навбатдаги муҳим қадамидир.
|
|
|
|
|
|
![]() |






