+998 55 518 57 77

Институт жамоаси учун Бухоро шаҳрига саёҳат ташкил этилди

12.10.2026 79

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти раҳбарияти ҳамда ходимлари иштирокида ички туризмни ривожлантириш, мамлакатимизнинг бой тарихий-маданий мероси билан яқиндан танишиш ва жамоада ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида Бухоро шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
Қарийб 50 нафар иштирокчини бирлаштирган сафар давомида ходимлар Бухоронинг тарихий обидалари ва меъморий ёдгорликлари билан танишиб, шаҳарнинг кўп асрлик тарихи, илм-фан ва маданият ривожига қўшган ҳиссаси ҳақидаги билимларини бойитдилар.
Саёҳат иштирокчиларга миллий меъморчилигимизнинг ўзига хос жиҳатлари, аждодларимизнинг бунёдкорлик анъаналари ҳамда маданий меросимизни асраб-авайлашнинг аҳамиятини янада чуқурроқ англаш имконини берди.
Шунингдек, сафар давомида ҳамкасблар ўртасидаги самимий мулоқот ва биргаликдаги маданий ҳордиқ жамоада ўзаро ҳурмат, ҳамкорлик ва бирдамлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Мазкур саёҳат ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, маънавий дунёқарашини кенгайтириш ҳамда келгуси фаолияти учун ижобий кайфият ва янги куч-ғайрат бағишлаши билан аҳамиятли бўлди.