Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти жамоаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад — Академия тажрибаси билан яқиндан танишиш ҳамда томонлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашдан иборат.
Дастлаб, мезбонлар томонидан Академия фаолиятига бағишланган видеоролик ва тақдимот намойиш этилди. Шундан сўнг, меҳмонлар учун Академия биноси бўйлаб экскурсия ташкил этилди.
Экскурсия давомида амалий машғулот хоналари, ахборот-ресурс маркази, суд заллари каби замонавий инфратузилмалар билан яқиндан танишилди. Институт делегацияси томонидан Академияда олиб борилётган таълим жараёни, илмий ва интеллектуал салоҳияти ҳамда яратилган шароитларга юқори баҳо берилди.
Мазкур ташриф икки муассаса ўртасидаги тажриба алмашувини кучайтириш ва янги лойиҳаларни бошлаш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.