«Ижро интизоми» —давлат органлари фаолиятида муҳим вазифа ҳисобланади.
Шахсий масъулият, темир интизом, касбий ғурур ва профессионал маҳорат — ижро интизомининг мустаҳкам пойдеворидир.
Бугунги кунда давлат органларида ижро интизомига масъул бўлган ходимларнинг билим ва малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жорий йилнинг 15 август куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда «ИЖРО ИНТИЗОМИ – САМАРАДОРЛИК ОМИЛИ» мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Тадбирда Республикамизнинг 50 дан ортиқ вазирлик, идора ва ташкилотлари, олий таълим муассасалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчилари ва ходимлари иштирок этдилар.
Тадбирда барча соҳаларда ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилиши, Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва (йиғилиш баёнлари) топшириқларининг ижросини белгиланган муддатларда, тўлақонли ва сифатли таъминлаш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш юзасидан барча даражадаги раҳбар ва мутахассисларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.