+998 71 200 02 35

ҲУҚУҚИЙ ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ЯНГИ ҲАМКОРЛИК

03.06.2025 134

Бугун, 2025 йил 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва “Самарқанд халқаро саломатлик фанлари олий мактаби” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси ўртасида тиббиёт ва саломатлик ҳуқуқини илмий ҳамда ахборот-методик таъминлаш соҳасида ҳуқуқий таълим ва илмий фаолиятни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Ушбу ҳужжат икки муассаса ўртасида:

қўшма таълим ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш;

Германиянинг нуфузли мутахассисларини жалб этиш;

дарсликлар ва қўлланмалар тайёрлаш;

илмий-амалий тадбирларни ташкил қилиш каби йўналишларда узоқ муддатли ҳамкорликни назарда тутади.

Имзолаш маросими Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди.