Андрагогика, яъни ёши катталар таълими замонавий таълим тизимида муҳим ўрин тутади. Айниқса, ҳуқуқий кадрлар тайёрлаш жараёнида. Катталар таълимининг ўзига хос хусусиятлари ва ёндашувлари ҳуқуқий кўникмаларни шакллантиришда янги имкониятлар яратади. Андрагогика катталарни ўқитишнинг махсус усуллари ва принципларига асосланади, яъни таълим жараёнида қуйидаги асосий принциплар эътиборга олинади:
- Ўз-ўзини бошқариш
Катталар таълимида мотиватсия муҳим рол ўйнайди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ўз-ўзини бошқариш ва шахсий мақсадларни белгилаш катталар учун муваффақиятли ўқитишни таъминлайди.
- Ҳаёт тажрибаси
Ёши улуғ, салоҳиятли кадрларнинг ҳаёт давомида тўплаган тажрибаси уларнинг ўрганиш жараёнини бойитади. Шу туфайли ўқув машғулотлари баҳс ва мунозараларга бой ҳолда ўтади. Ҳар бир тингловчида шу даврга келгунга қадар бўлган катта ҳаётий тажриба бўлиб, ушбу тажрибалар ўқув жараёнларининг янада жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.
- Амалиётга йўналтирилганлик
Ўқув жараёнида, айниқса, амалий кўникмаларга кўпроқ эътибор қаратилиши муҳим рол ўйнайди. Андрогогиканинг асосий тамойилларидан бири амалиётга йўналтирилган ўқув машғулотларининг олиб борилиши бўлиб, ҳар бир тингловчи ушбу жараёнда ўзини айни муҳитда деб ҳис қилади ҳамда жараёнда амалга оширилган барча ҳаракатлар 98 фоиз ёдида қолади. Статистик маълумотларга кўра, инсоннинг айни жараёнда иштирок этган ҳолати мийя фаолиятида тўлиқ ёдда қолиши фан билан исботланган. Ҳуқуқий муҳитда ҳам ушбу жараён жуда ўринли бўлиб, тингловчиларда суд жараёнлари, экспертиза жараёнларини тўлиқ эслаб қолиш имконини яратади.
Хорижий тажрибаларни ҳам қарайдиган бўлсак, андрагогик ёндашувлар яъни катталар таълими ва ўқитиш методологияси, кўплаб институтларнинг ўқув дастурларида ҳам муваффақиятли қўлланилиб келинмоқда. Жумладан, Ҳарвард бизнес мактабида: Ҳарвард бизнес мактаби катта ёшдаги талабаларга мўлжалланган махсус дастурларни ишлаб чиққан. Уларнинг “Ехеcутиве Эдуcатион” дастурлари, тажрибали раҳбарларга мўлжалланган бўлиб, интерактив ўқитиш усуллари ва амалий тажрибаларга асосланади. МИТ ОпенCоурсеWаре: Массачусетс технология институти (МИТ) томонидан тақдим этилган очиқ курслар платформаси катталар учун мустақил таълим олишга қаратилган. Бу платформада асосан мустақил ўқитувчилар учун мос келадиган материаллар мавжуд. Кҳан Аcадемй: ушбу платформа катталар ва ёшларни таълим олишда қўллаб-қувватлайди. Ўз-ўзини бошқариш имкониятлари ва турли даражалардаги ўқув материаллари катталарга мос тарзда тақдим этилади. Cоурсера ва эдХ: ушбу онлайн таълим платформалари бутун дунё бўйлаб университетлардан катта ёшдаги талабалар учун махсус курсларни таклиф қилади.
Андрагогик ёндашувларни қўллаш орқали тингловчиларга реал ҳаётдаги муаммоларни ҳал этишда ёрдам берадиган амалий маълумотлар тақдим этилади. Тоастмастерс Интернатионал: бу ташкилот жамоатчилик олдида нутқ сўзлаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, у андрагогик ёндашувлардан фойдаланган ҳолда ўз-ўзини бошқариш, феедбаcк бериш ва амалий машғулотларни таклиф қилади. ЛинкедИн Леарнинг: ушбу платформа профессионал ривожланиш учун турли курслар таклиф қилади. Ҳар бир киши ўз эҳтиёжларига мос равишда дарсларни танлаши мумкин. Бу эса катталар таълимига мос келади.
Ҳуқуқий кадрларни тайёрлаш жараёнида амалий кўникмаларни шакллантириш катта аҳамиятга эга. Ушбу кўникмалар қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Ҳуқуқий таҳлил:
Ҳуқуқшунослар турли ҳолатларни таҳлил қилиш ва қарорлар қабул қилишда юқори даражадаги таҳлилий фикрлашга эга бўлишлари керак.
- Мулоқот қобилияти:
Ҳуқуқшунослар мижозлар ва бошқа ҳуқуқшунослар билан самарали мулоқот қила олишлари зарур.
- Амалдаги қонунларни билиш:
Ҳуқуқшунослар ўз соҳасидаги қонунларни яхши билиши ва улардан фойдаланишни билиши керак.
Бундан ташқари андрагогик ёндашувларни қўллаш ҳуқуқий кадрларни тайёрлашда бир қатор афзалликларни тақдим этади:
- Интерактив усуллар: Муаммолар ечими бўйича гуруҳ муҳокамалари ва симулятсиялар орқали амалий кўникмаларни ривожлантириш мумкин.
- Индивидуализатсия: Ҳар бир тингловчини унинг эҳтиёжи ва мақсадларига мос келадиган тарзда тайёрлаш имконияти.
- Натижага йўналтирилганлик: Таълим жараёни натижаларга эришишга қаратилган бўлиб, бу эса тингловчиларга мотиватсия беради.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, катталар таълими (андрагогика) ҳуқуқий кадрларнинг амалий кўникмаларини шакллантиришда алоҳида рол ўйнайди. Ушбу ёндашувлар ёрдамида тингловчиларнинг тажрибаси, мотиватсияси ва индивидуал эҳтиёжлари инобатга олинади ҳамда натижада, салоҳиятли ҳуқуқшунослар тайёрланади.
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш
ва малакасини ошириш институти бўлим бошлиғи
Алтингул Юсупбайева