+998 71 200 02 35

ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ МЕМОРАНДУМ имзоланди

16.09.2022 2017

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва Германиянинг Конрад Аденауер номидаги жамғармасининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси ўртасида ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ МЕМОРАНДУМ имзоланди.

Меморандумни имзолашдан асосий мақсад - халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари билан алоқаларни ўрнатишни янада ривожлантириш ҳамда икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.

К.Аденауер жамғармаси билан   ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш орқали  халқаро семинар, тренинг ва конференциялар ташкил этиш, ўқув жараёнларига халқаро экспертларни жалб этиш кўзда тутилган.