Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ва Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ўртасида таълим ҳамда илмий соҳалардаги стратегик ҳамкорликни кучайтириш мақсадида меморандум имзоланди.
Ушбу ҳужжат замонавий талаблар асосида кадрлар тайёрлаш, малака ошириш, фавқулодда вазиятлар тизимидаги ҳуқуқий фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган.
Меморандум доирасидаги ҳамкорлик йўналишлари:
• Ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва масофавий таълимни ривожлантириш
• Илмий тадбирлар ва семинарларни биргаликда ташкил этиш
• Илмий-тадқиқот ва ахборот-ресурс базасини бойитиш
Томонлар келгусида давлат идоралари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда малакали юридик ва фавқулодда вазиятлар соҳаси мутахассисларини тайёрлашни режалаштирмоқда.