+998 71 200 02 35

Ҳамкорлик эътирофи

13.01.2026 115

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ташкил этилганига 30 йил тўлиши муносабати билан Конституциявий суд раисининг ўринбосари Асқар Ғафуров томонидан Институт директори Есемурат Канязовга махсус нишон тантанали равишда топширилди.

Мазкур нишон Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Институт ўртасида йиллар давомида шаклланган самарали ҳамкорлик, конституциявийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий билим ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўлидаги қўшма саъй-ҳаракатларга билдирилган чуқур миннатдорлик рамзи ҳисобланади.

Ушбу эътироф икки ташкилот ўртасидаги ўзаро ишонч, илмий-амалий ҳамкорлик ва умумий мақсадлар йўлида олиб борилаётган изчил ишларнинг натижасидир.

Келгусида ҳам мазкур ҳамкорлик конституциявий ислоҳотлар, ҳуқуқ устуворлиги ва ҳуқуқий давлат тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз.