Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан ҲАМКОРБАНК акциядорлик-тижорат банки юридик хизмати раҳбар ва ходимларига "Ҳуқуқий билимларини ошириш" бўйича ўқув курсини муваффақиятли тамомлаганлари учун СЕРТИФИКАТЛАР топширилди.
Маълумот учун, ушбу ўқув курсимизда Марказнинг малакали профессор-ўқитувчилари билан бирга, юқори иш тажрибасига эга бўлган судьялар, адвокатлар ҳамда амалиётчи юристлар дарс олиб бордилар.