Жорий йилнинг 2 май куни Марказ директори E.Канязов ва К.Аденауер жамғармасининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси минтақавий раҳбари А.Алгермиссен ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувдан мақсад — Марказ ва К.Аденауер жамғармаси раҳбарияти ўртасида танишув учрашувини ташкил этиш ҳамда Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликнинг мақбул йўналишлари бўйича истиқболдаги масалаларни муҳокама қилишдан иборат бўлди.