Бугун Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамда Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида “Гендер тенглик ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги долзарб масалалар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманидаги Адлия бўлими бошлиғи Музаффар Исломов, туман хотин-қизлар бўлими бошлиғи Макпал Айтматова, бўлим бошлиғи Икром Бекниезов, “Хусусий-ҳуқуқий фанлар” кафедраси мудири, доцент Севархон Марипова, шунингдек, тумандаги 50 та маҳаллаларининг хотин қизлар фаоллари, туман хотин-қизлар бўлими ходимлари ҳамда Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчилар ва ходимлари иштирок этишди.
Мазкур тадбир асосий маърузалар, муҳокамалар, эркин фикр алмашиш, тадбир иштирокчиларининг назарий ва амалий ишланмалари билан танишиш тарзида олиб борилди. Тадбир якунида гендер тенгликка эришишда барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш, хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишда давлат ва фуқаролик институтларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.