+998 71 200 02 35

"Фуқаролар йиғини сайлови қонунчилиги талабларининг мазмун-моҳияти" мавзусида семинар ташкил этилди.

13.03.2025 920

Фуқаролар йиғинлари раислари сайлови жамиятнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг муҳим институционал жиҳатларидан биридир. Сайлов жараёни демократик тамойилларга асосланиши ва қонунчилик талаблари асосида ташкил этилиши зарур. 

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамкорлигида фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи ҳудудий комиссия аъзолари учун "Фуқаролар йиғини сайлови қонунчилиги талабларининг мазмун-моҳияти" мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинар давомида Юристлар малакасини ошириш маркази доценти М.Насуллаев ва Марказ катта ўқитувчиси З.Рахмоновлар иштирок этиб, семинар иштирокчиларига фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида қонунчилик талабларига риоя қилиш, шунингдек сайлов тартиби ва қоидалари тўғрисида батафсил маълумотлар беришди.

 Семинар давомида берилган билимлар ва тавсиялар сайлов жараёнини янада сифатли ва самарали ташкил этилишига хизмат қилади.