Юристлар малакасини ошириш маркази Фахрийлар кенгаши ташаббуси билан 1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Марказ фахрийси Г.Инамжанова холидан хабар олинди.
Кўп йиллар давомида адлия соҳаси ва унинг малака ошириш тизимида меҳнат фаолиятини олиб борган Г.Инамжанова соҳанинг етук кадрлари бўлиб етишишлари бўйича ўзларининг тегишли тавсия ва маслаҳатларини бердилар.
Самимий мулоқот давомида узоқ умр, сиҳат-саломатлик, хотиржамлик тилаб, эсдалик совғалари топширилди.
.