9-май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан, адлия тизимида фидокорона хизмат олиб борган фахрийларимизга ҳурмат ва эътибор кўрсатиш мақсадида Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида уч авлод учрашуви ташкил этилди.
Тадбирда адлия соҳаси ҳамда малака ошириш тизимида кўп йиллар давомида самарали фаолият олиб борган фахрийлар — Саидов Шакир Камалович, Аюбов Улуғбек Тўлаганович, Инамжанова Гулнора Соаталиевна, Ортиқова Мукаррам Норовналар иштирок этишди.
Фахрийлар институт жамоаси, айниқса ёш ходимлар билан очиқ мулоқот шаклида суҳбат олиб бориб, ўзларининг меҳнат фаолияти, касбий ютуқлари, ҳаётий тажрибалари ва устоз-шогирдлик анъаналари бўйича фойдали тавсиялар бердилар.