Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Фарғона вилояти ва туман (шаҳар) ҳокимликлари раҳбар ва ходимларининг коррупцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашуви борасидаги ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича ўқув семинарлари бошланди.
Жумладан, жорий йилнинг 27,28 март кунлари Фарғона вилояти Учкўприк, Риштон ҳамда Олтиариқ тумани ҳокимликлари ходимлари учун коррупцияга қарши курашиш бўйича семинарлар бўлиб ўтди.