Электр энергияси – замонавий ҳаётимизнинг энг муҳим негизи, тараққиёт ва фаровонликнинг таянчидир. Бугун бирор бир соҳани электрсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Уй-рўзғорда кундалик турмушимиз, ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш жараёнлари, транспорт ва алоқа тизимлари, ҳатто таълим ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларнинг самарали фаолияти электр энергияси билан чамбарчас боғлиқ.
Шу билан бирга, электрдан фойдаланишда белгиланган тартиб ва қоидаларга амал қилмаслик хавфли оқибатларга олиб келиши ҳеч кимга сир эмас.
Қоидабузарликнинг хавфли оқибатлари нафақат катта иқтисодий зарар, балки инсон ҳаёти учун ҳам таҳдид туғдиради. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, юртимизда содир бўлаётган ёнғинларнинг муайян қисми электрдан нотўғри фойдаланиш оқибатида келиб чиқмоқда. Бу эса аҳолининг ҳушёрлик ва масъулиятини ошириш заруратини яна бир бор кўрсатади.
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиш учун жавобгарлик Ўзбекистон қонунчилигида бир нечта ҳужжатларда белгиланган: Жумладан:
1. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 100-моддасида Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, зичланган ҳаво, сув ва иссиқликнинг мунтазам равишда нобуд бўлиши, энергия билан таъминловчи ташкилотларнинг рухсатисиз хизмат бинолари ва бошқа биноларни иситиш учун, шунингдек ишлаб чиқариш жараёнида назарда тутилмаган бошқа мақсадлар учун электр энергиясидан фойдаланиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш —
- мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
- Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
- мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
2. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 101-моддасига кўра, Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилган бинолар ҳамда иншоотларни электр энергияси, иссиқлик ва газ таъминоти ташкилотлари томонидан электр, иссиқлик ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан улаш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваридан саксон беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модда умумий фойдаланишдаги электр ёки газ тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш орқали оз миқдорда ўғирлаш билан боғлиқ ҳаракатлар содир этилганда қўлланилмайди.
электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олиш, ҳисоблагичларни бузиш ёки қоидаларни бузиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади (жарималар ва зарарларни қоплаш мажбурияти қўлланади).
3. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 1852-моддасида Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш беш бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.
Ушбу модда умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш орқали талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳаракатлар содир этилганда қўлланилмайди.
Мутахассислар таъкидлаганидек, электр энергиясидан оқилона ва қоидаларга мувофиқ фойдаланиш – бу шахсий хавфсизликнинг, оила фаровонлигининг ва жамият тараққиётининг кафолатидир. Шу боисдан ҳам аҳолининг ҳуқуқий онги ва электр маданиятини юксалтириш долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Ҳар бир истеъмолчи эсда тутиши лозим:
- электрдан фойдаланишда белгиланган қоидаларга амал қилиш,
- жиҳозларни тўғри ишлатиш,
- хавфли ҳолатларни ўз вақтида мутасадди ташкилотларга хабар қилиш – фуқаролик бурчидир.
Электр энергияси – ҳаётимизнинг ажралмас манбаи. Лекин унга бепарво муносабат оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу сабабдан ҳам электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш – қонуний мажбурият, хавфсизлик гарови ва жамият манфаатини ҳимоя қилишнинг муҳим шартидир.
Маъмурий-хўжалик ва
меҳнатни муҳофаза қилиш
бўлими бошлиғи Э.Қосимов