+998 71 200 02 35

«Долзарб икки ҳафталик ҳуқуқий тарғибот- ташвиқот акцияси» доирасида Марказ томонидан тадбирлар давом этмоқда.

19.09.2023 1143

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Юристлар малакасини ошириш маркази мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданий меърос агентлиги ва унинг тизимдаги юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассислари учун ҳуқуқий билимларни оширишга қаратилган ўқув курслар юзасидан тақдимот ўтказилди.

Тадбирда жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги таҳрирдаги Конституция ва Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти бўйича атрофлича тушсунтириршлар  ҳамда бу йўналишларда Марказда ташкил этилган ўқув курслари ҳақида батафсил маълумот берилди.  

Савол-жавоб шаклида ўтган тадбир давомида иштирокчилар мавзуга оид янгиликлар юзасидан батафсил маълумот олдилар.