+998 71 200 02 35

Адлия органлари ходимларидан иборат Институт тингловчилари учун Полша Республикасида қисқа муддатли малака ошириш курслари (стажировка) ташкил этилмоқда.

16.09.2025 2645

2025 йил 13-21 сентябрь кунлари Адлия органлари ходимларидан иборат Институт тингловчилари учун Полша Республикасида қисқа муддатли малака ошириш курслари (стажировка) ташкил этилмоқда.

Стажировкага Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти директори Есемурат Канязов бошчилик қилмоқда.

Дастур доирасида Полша Полицияси суд экспертизаси лабораториясида Институт тингловчилари учун танишув амалиёти ташкил этилди. Унда ходимлар суд экспертизаси жараёнлари, замонавий методика ва ускуналар, халқаро тажрибалар билан яқиндан танишдилар.

Мазкур амалиёт адлия тизими ходимларининг касбий малакасини ошириш, халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва илғор тажрибаларни амалиётга жорий этишга хизмат қилади.