Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Чирчиқ давлат педагогика университетида сайлов жараёни иштирокчиларига сайлов институтининг мавқейи, сайловга доир қонунчилик ҳужатларининг моҳиятини тушунтиришга қаратилган давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида 27 октабр куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг аҳамияти, сайлов кампаниясини очиқ ва ошкора олиб боришнинг асосий мезонлари, сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Ўзаро мулоқот ва фикр алмашиш шаклида ўтказилган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди.