+998 71 200 02 35

Бюджет соҳасини тартибга солишнинг макроиқтисодий тенденсиялари ва иқтисодиёт учун унинг оқибатлари: эконометрик ёндашув

22.12.2025 156

Бюджетсолиқни тартибга солиш давлат институтларини самарали фаолият юритишлари, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилинмаган қатламини қўллаб-қувватлаш учун зарур шарт-шароитлар яратишдан бошлаб, маҳсулотни ишлаб чиқариш, истеъмол қилиш ва ташқи иқтисодий фаолиятга тўғридан-тўғри таъсир ўтказиш орқали иқтисодиётга тўлиқ таъсир ўтказишга катта имкониятлар яратиб беради. Шу билан бирга, ортиқча солиқ юкининг иқтисодиётнинг тармоқлари ва секторлари бўйича нотекс тақсимланиши иқтисодий тараққиётнинг ўсиш суръатларини сезиларли пасайишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳам кейинги йилларда бюджетнинг даромадлари ва харажатлари қисми динамикаси тенденсияси, шунингдек уларнинг барқарорлик даражаси индикаторлари, иқтисодий ўсиш фаоллиги ва ташқи иқтисодий фаолият кўрсаткичлари билан ўзаро алоқаларини таҳлил қилиш вазифаси долзарб ҳисобланади.

Бюджет даромадлари ва харажатлари қисми динамикасининг асосий хусусиятиҳисоблаш учун бошланғич маълумотлар сифатида номинал кўринишда қиймат кўрсаткичларидан фойдаланилган ҳолда, уларнинг ўсиш суръатларининг қисқариши тенденсиясидир. Агар таҳлил қилинаётган ҳисобот даври бошида улар 50-55%ни ташкил этган бўлса, 2004 йилга келиб таҳминан 20 %гача пасайган (1 расмга қаранг). Солиқ ставкаларининг пасайиши, давлат ҳаражатларини алоҳида турларини жисмоний қисқариши билан бир қаторда, бу ерда бюджет параметрлари ўсиш суръатларини пасайишини тахминан инфляция даражаси пасайиши суръатларига мос келиши (ЯИМ дефлятори) натижасида баҳо омили муҳим роль ўйнади. ЯИМ дефлятори билан коррелятсия даражаси бюджетнинг даромад қисми учун 0,89 ва харажат қисми учун 0,86ни ташкил этди.

ЯИМ дефлятори ва бюджетнинг даромад ва харажат қисми ўсишини номинал суръатларини таққослаш (3 расмга қаранг), шунингдек, кейинги саккиз йилда даромадлар ва ҳаражатларни реал ҳисоблаганда ўзгармаганлигини (ёки кичик қисқариши) ҳақида хулоса чиқаришга имконият беради.

Ҳудди шундай тенденсия кичик даражада бўлсада ЯИМга нисбатан фоизларда акс этган бюджет индикаторлари динамикаси учун ҳам хосдир. Бюджет даромадлари бўйича кейинги 5-6 йилда ҳукумат

бюджетига нисбатан (ЯИМга нисбатан фоизда) қисқаришида яъни 1988 йилда 35%дан 2003-2004 йилларда 25%гача камайган барқарор тенденсия шаклланди (2 расмга қаранг). Солиқ юкини қисқариши, шунингдек, иқтисодиётни эркинлаштириш нуқтаи назаридан бундай тенденсияни ижобий деб ҳисоблаш мумкин. Бироқ, барча солиқларни, бюджетдан ташқари фондларга тўловлар ва келиб тушмаган тушумлар суммасини қўшиб ҳисоблаганда (ҳисобланган бироқ тўланмаган солиқлар) умумийлаштирилган бюджет миқдори кейинги йилларда юқори даражада сақланган ва бизнинг баҳомизга кўра ЯИМни 42-47% даражасида ўзгариб турган. Бу эса, иқтисодиётга1 солиқ юки даражасининг юқори бўлишидан далолат беради ва корхоналарни молиявий нобарқарорлиги нотўловлар хатарини оширади.

Бюджетнинг даромадлари таркиби динамикаси хусусиятида, аввал бўлганидек, тўғри солиқлар улушининг пасайиши ва эгри солиқлар улушини ўсиши тенденсияси сақланиб қолди. Ушбу хулоса 2 – расм таҳлилидан келиб чиқади. Агар эгри солиқлар улуши ЯИМга нисбатан фоиз ҳисобида 2001 йилдан бошлаб асосан ўзгармаган бўлса, тўғри солиқлар улуши сезиларли пасайган. Даромадлар

1 Иқтисодиётга солиқ юки оптимал даражаси муаммоларини асослаш С.Чепелнинг “Ўзбекистон иқтисодиёти» чораклар бўйича аналитик таҳлил нашрининг 2004 йил 7 сонидаги “Иқтисодий ўсиш: бюджет-солиқ сиёсати ва миқдорий таҳлил натижалари» мақоласида чуқур ва атрофлича муҳокама қилинган.

БЮДЖЕТ СОҲАСИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ТЕНДЕСИЯЛАРИ ВА ОҚИБАТЛАРИ

таркибида қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ва бошқа эгри солиқлар улушини ошганлигини билдиради. Бу эса ўз навбатида ҳар бир технологик босқичда маҳсулот таннархи ва баҳосини ошириб, унинг сезиларли даражада қимматлашуви, рақобатбардошлигини пасайиши ва бошқа салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари бундай тенденсия тўғри ва солиқларнинг асосини фойдадан солиқ ва даромад солиғи ташкил этганлиги тармоқлар реал секторини молиявий ҳолатини ёмонлашувига таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай тенденсия ЯИМ ўсиш суръатлари юқори бўлган мамлактларга нисбатан анча фарқ қилади (Малайзия, Таиланд, Жанубий Корея). Уларда бюджет тушумларининг асосий манбаи тўғри солиқлар ҳисобланади ва бюджет даромадлари миқдори 90 йилларда ЯИМда 15%дан 20% оралиқни ташкил этди.

Давлатни нисбий даромадлари қисқаришига мос равишда бюджет харажатлари ҳам қисқарди. Бу эса бюджет камомадини бир фоиз атрофида бўлишини таъминлади. Камомаднинг паст бўлиши эса инфляция суръатлари пасайишининг асосий омилларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бошқа томондан эса, бюджет харажатларининг нисбатан қисқариши тенденсиясига эришишнинг шарти ҳисобланган инсон капиталига таълим даражаси ва меҳнат ресурсларини малакасини ошириш мақсадида маблағлар жалб қилиш миллий иқтисодиётни рақобатбардошлигини ошириш вазифасини ҳал қилишни қийинлаштиради.

Бюджетнинг даромад ва харажат қисмлари чораклар бўйича ўсиш суръатлари динамикаси маълум нобарқарорлик даражаси билан ажралиб туради (3,4 – расмларга қаранг). Масалан, 1997 – 2004 йилларда даромад солиғи ўсиш суръатлари 10%дан 100%га, аксизлар 0%дан 400%гача ўзгариб турди. Тўғри солиқлар динамикаси нобарқарорлиги даражаси (3 расмнинг чап қисми), эгри солиқларга (ўнг қисми) нисбатан юқори бўлиб, хусусан, 1998 йил ўрталаридан янада ортган. Бунда бюджетнинг даромадлари ва харажатлари ўсиш суръатларидаги пасайиш ва ўзгаришлари мавсумий характер касб этмайди, балки иқтисодиётнинг турли секторларида молиявий ҳолат ва бюджет-солиқ сиёсатининг қонуний асосларидаги ўзгаришлар билан боғлиқ.

ҚҚС аксизлар ресурс то'ловлари эгри солиқлар

Манба– Ўзбекистон иқтисодиёти чораклик нашри маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоблари

БЮДЖЕТ СОҲАСИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ТЕНДЕСИЯЛАРИ ВА ОҚИБАТЛАРИ

82 ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИ

Бюджетнинг харажатлар қисми кўрсаткичларида ҳам 1996 – 2004 йилларда (4 – расм) нобарқарор динамика кўзга ташланади. Юқори даражада тафовут давлат бошқаруви ва давлат инвестицияси харажатлари ўсиш суръатларига тааллуқли бўлди.

Бюджетни даромад ва харажатлар қисми параметрлари чораклик динамикасини эконометрик таҳлили2 улар ўртасида яқин статистик – аҳамиятли боғланиш мавжудлигини кўрсатди. Бюджет харажатларини асосий моддаларини бюджет умумий даромадлари динамикаси билан боғлиқ бўлган тебраниш улуши давлат инвестицияси харажатлари учун 54%, давлат бошқарув ташкилотлари харажатлари учун 75% оралиқни ташкил этади.

Ўз навбатида ҳисобот даврида бюджет даромадлари динамикаси маълум даражада ЯИМ динамикаси, иш ҳақи даражаси, экспорт ва иқтисодий фаолликнинг бошқа инндикаторлари таъсири остида шаклланди. Жумладан, ҳисобот даврида эгри солиқлар динамикасини 63% тебраниши ЯИМ динамикаси ва ҚҚС ставкасини ўзгаришларига тўғри келди. Пировардида ижтимоий эҳтиёжларга ва давлат институтларини мустаҳкамлашга сарф қилинган харажатлар ўсишининг асосий шарти иқтисодий ўсишни барқарорлигини таъминлаш ва унинг сифатини ошириш ҳисобланади.

Манба– Ўзбекистон иқтисодиёти чораклик нашри маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоблари

Жаҳон тажрибасидан маълумки, иқтисодий ўсишни жадаллаштиришнинг асосий жиҳатларидан бири ўз бизнесини ривожлантиришга инвестиция жалб қилувчи асосий товар ишлаб чиқарувчиларга янги иш ўринларини яратиш, ишлаб чиқаришни модернизатсия қилиш ва инновацияни амалга оширишга тўсқинлик қилмайдиган солиқлар юкининг пастлиги ҳисобланади. Юқорида таъкидланганидек, кейинги йилларда шаклланган солиқлар юкки даражаси ушбу талабларга жавоб бермайди, шунинг учун ҳам ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Хукумати уни пасайтириш вазифасини қўймоқда.

Бироқ бу ерда биринчи навбатда қайси солиқ ставкаларини кўриб чиқиш ва ушбу ўзгаришлар макроиқтисодий ҳолатда қандай намоён бўлиши каби мураккаб муаммолар вужудга келади. Ҳақиқатан ҳам, турли солиқ турлари бўйича солиқ юкини бир хилда камайтирилганида бир-биридан тубдан фарқ қиладиган макроиқтисодий оқибатларга олиб келади. Пировардида янги солиқ тизмини вариантларини ишлаб чиқиш жараёнида ЯИМ динамикаси ва бошқа ўсиш индикаторлари ва солиқ юки параметрлари ўзгаришига иқтисодий фаолликни таъсирини баҳолаш солиқ тизимини ислоҳ қилишнинг зарурий шарти ҳисобланади. Қуйида ушбу муаммонинг эконометрик ёндашув асосида олинган таҳлиллар натижаси кўриб чиқилган (1 жадвалга қаранг).

Бир – икки омилли регрессион тенгламалар асосида олинган эластиклик коеффитсиентини шаклланиши жиҳатлари бўйича баҳолашга тегинмаган ҳолда, фақат уларнинг хусусиятларини таъкидлаймиз. Бу, авваломбор, таҳлил қилинаётган 16 та ўсиш ва ташқи иқтисодий фаолият индикаторлари орасида (ЯИМ, саноат, қишлоқ хўжалиги, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва ҳоказаоларнинг ўсиш суръатлари) фойда солиғи бўйича солиқ юки кўрсаткичи ўзгаришига таъсирчанлигини 6 индикатор намоён қилди. Ушбу солиқ ундириш турларини баҳолаш натижалари шундан далолат берадики, тенг шароитларда фойда солиғидан солиқ тушумлари улушини бир фоизга пасайиши (ЯИМга нисбатан %да), саноат маҳсулотлари ўсиш суратларини 2,4 фоиз даражага

2 Саттистик мезон талаблари ва мантиқий талабларига жавоб берувчи статсионарликда дастлабки даврий қаторлар таҳлили, регрессив тенгламаларни излаш ва эластиклик коеффитсиентини ҳисоб-китоблари ЎзР., Иқт. Ваз., СИСМ илмий ходими Кузнесова Т. томонидан амалга оширилган.

БЮДЖЕТ СОҲАСИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ ВА ОҚИБАТЛАРИ

ошириши мумкин. Шунингдек, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўсиш суръатлари 1,9 фоиз даражага ортади. Сезиларли қўшимча ўсишни тайёр маҳсулотни экспортидан кутиш мумкин (16,1 фоиз даража), пудрат ишлари ҳажми ва кичик ва хусусий бизнес миқёслари сезиларли ўсади.

ҚҚС бўйича солиқ юкини ва солиқ тўловларининг бошқа турлари бўйича пасайтириш иқтисодиётга ҳудди шундай рағбатлантирувчи таъсирини кўрсатади. Шу билан бирга шуни назарда тутмоқ керакки, 1 жадвалда келтирилган баҳолар бир мунча тор кўринишда бўлади, чунки, солиқ юки параметрлари ўзгаришида вжудга келувчи жавобга нисбатан имкониятли тўғри самарани намоён қилади. Тўлиқ самара юқорида баён этилган натижалардан фарқ қилиши мумкин, чунки, иқтисодиётда ўсиш ва барқарорлик индикаторларига таъсир этувчи кўп сонли эгри ўзаро алоқалар ва бошқа омиллар (масалан инвестициялар) мавжуд. Масалан, саноатнинг ҚҚС бўйича ставкасини пасайиши оқибатида қўшимча ўсишини ошиши мумкин. Ушбу икки омил биргаликда банд бўлганларнинг даромади ўсишини рағбатлантиради, бу эса истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва талабни оширади.

жадвал. Эластиклик коеффитсиентлари индикаторларининг солиқ юки кўрсаткичлари бўйича иқтисодий фаоллиги

Солиқ юкининг кўрсаткичлари

Иқтисодий фаоллик индикаторлари

Еластиклик коеффитсиентларининг кўрсаткичлари

1. ЯИМда ҚҚСнинг улуши

саноат ишлаб чиқаришининг ўсиши экспортнинг ўсиши (пахтадан ташқари)

-2.5 -6.4

2. ЯИМда аксизларнинг улуши

жами экспортнинг ўсиши йўловчи ташишнинг ўсиши юк ташишнинг ўсиши

-3.2 -1.8 -2.5

3. ЯИМда фойда солиғинингулуши

саноат ишлаб чиқаришининг ўсиши ЯИМда кичик тадбиркорликнинг улуши истеъмол товарлари ишлаб чиқаришнинг ўсиши пудрат ишларининг ўсиши чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ўсиши тайёр маҳсулот экспортининг ўсиши.

-2.4-12.2 -1.9-1.6 -2.4 -16.1

4. Ўртача иш ҳақида даромадсолиғининг улуши

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ўсиши пудрат ишларининг ўсиши жами экспортнинг ўсиши

-0.7 -0.3 -4.7

Манба: 1997-2004 йиллардаги мос индикаторларнинг чораклик динамикасини эконометрик таҳлиллари (ўсиш суръатлари реал кўринишда, утган йилнинг мос чорагига нисбатан чоракларда).

Изоҳ: эластиклик коеффитсиенти солиқ юкининг 1 фоиз даражага ўзгаргандаги ўсиш индикаторларининг ўсгаришини кўрсатади (фоиз даражада) (мисол – саноат бўйича 2,5 кўрсаткичи, ЯИМда ҚҚС улушининг 1 фоиз даражага пасайиши натижасида саноат ишлаб чиқаришининг ўсиш суръатлари 2,5 фоиз даражага ўсиши мумкин).

Бироқ, ушбу ва бошқа эгри ўзаро алоқаларни атрофлича ҳисобга олиш махсус иқтисодий моделлар ишлаб чиқишни тақозо этади. Бу эса ушбу мақола предмети доирасидан ташқаридадир. Бундан ташқари, шундай ҳолатни эътиборга олиш керакки, яъни, иқтисодий фаолликни рағбатлантирувчи омил сифатида солиқ юкини пасайтириш ўзининг чегарасига эга. Шаклланган бюджет харажатлари даражасини сақлаш зарурияти шароитида, солиқ юкини пасайиши бюджет камомади ўсишини билдиради. Бунинг натижаси бўлиб, ўз навбатида баҳоларнинг қўшимча ўсиши (инфляция) ва инфляцияни ҳисобламаганда реал суръатларда ўлчанадиган индикаторлар ўсишини мос равишда пасайиши содир бўлади. Бюджет камомади ва инфляцияни ўзаро боғлиқлигини эконометрик таҳлили шундан далалот берадики, эластикликни мос коеффитсиенти 0,65ни ташкил этди, яъни, бюджет камомадини бир даражада ўсиши ҳисобот даврида улгуржи баҳоларни чораклар бўйича ўсиши суръатлари индекси ўртача 0,65 даража қўшимча ошишига олиб келди. Бунда олинган тенглама қуйидаги кўринишга эга бўлди:

Топилган тенглама параметрларини кўрсатишича, бюджет камомади ҳисобот даврида инфляция даражаси тебраниши жамининг учдан икки қисмини омили

ҳисобланади. Колган учдан бир қисми эса харажатлар ўсиши ва инфляцияни кутиш омилларига тўғри келган.

Иқтисодиётни инфляция омили билан ҳисобланганда солиқ юкини пасайишига тўғридан – тўғри боғлиқлиги 2 – жадвалда келтирилган. Олинган натижаларнинг кўрсатишича турли кўринишдаги солиқ тўловлари учун солиқ юкини бир хил миқдорда пасайиши (ЯИМга нисбатан 1% даражада) иқтисодиётга турли тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. ЯИМ реал ўсиш суръатлари 0,4 даржадан (ҚҚС учун) 1,1даражагача (юридик шахслар даромадларидан солиқ) ортаяпти. Мос равишда ўсиш ва экспортнинг бошқа индикаторлари ҳам ўзгарган. Булардан ўз навбатида солиқ тизимини ислоҳ

УБИ = 141.2 – 1.08 * КАМОМАД(-1); АР(1); АР(3); МА(2)

(0.49)

Р^2=0.66; ДW=1.8; Ф=9.1

БЮДЖЕТ СОҲАСИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ ВА ОҚИБАТЛАРИ

қилишга турли муқобил ёндашувларни асослаш учун фойдаланиш мумкин. Агар солиқ тизимини ўсишни рағбатлантиришга таъсирини ошириш талаб этилса асосий урғу юридик шахслар даромадларидан олинадиган солиқ юкини пасайтиришга берилмоғи керак, чунки улар ЯИМ қисқа даврдаги динамикасига кўпроқ таъсир кўрсатади. Асосий вазифа экспорт салоҳиятини ривожлантиришни рағбатлантириш, четдан олиб келинаётган товарларга солиқ юкини пасайтиришга қаратилмоғи лозим.

Солиқ тизимини барча вариантларида солиқ юкини тенглаштириш, солиқ маъмуриятини такомиллаштириш ва солиқлар йиғими даражасини ошириш бўйича чораларга бир вақтда устиворлик берилмоғи лозим. Шундай ҳолатда иккита вазифани бир вақтда ечиш мумкин, яъни, уларнинг бири иқтисодий барқарор ўсишнинг зарурий шарти ҳисобланган солиқ юкини пасайтириш билан боғлиқ бўлса, иккинчиси эса, кейинги йилларда эришилган макроиқтисодий барқарорликка путур етказмайдиган бюджетни реал харажатлари ўсиши билан боғлиқдир.

Хулосада самарали макроиқтисодий тартибга солиш стратегиясини ишлаб чиқишда эконометрик ёндашувлардан фойдаланишнинг имкониятлари кенглигини таъкидлаш жоиз. Бироқ услубий ва маълумотлар характерида сезиларли чегараланиш мавжуд. Фақат миллий статистикани бюджет – солиқ кўрсаткичларини қўшганда ҳам макроиқтисодий динамикани йилликдан чоракликка ўтиш орқали ривожлантириш, чегараланишларни бартараф этади, тўғридан – тўғри ва эгри ўзаро алоқаларни тўлиқ ҳисоблаш имконини беради ва миллий иқтисодиётда содир бўлаётган реал ўзгаришларни тўлиқ акс эттирувчи янги индикаторлар тузишга шароит яратади.

изоҳ: ушбу кўрсаткичлар эконометрик моделлар ёрдамида олинган.

 

 

Бухгалтерия ва режа-молия бўлими

Нормуродов Акмал Соатмуродович