Юристлар малакасини ошириш маркази Бухоро филиали томонидан Бухоро вилояти спорт бошқармаси тизимидаги спорт мактабларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи масъул ходимлари учун “Давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш” қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди.
Дарс машғулотлари давомида тингловчилар мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасидаги давлат сиёсатининг мақсад ва вазифалари, мурожаат этувчилар билан ишлашда юзага келадиган низолар ва уларни бошқариш, касбий фаолиятда мурожаатлар билан ишлаш соҳасидаги вазиятни тизимли назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш бўйича малакаларини оширадилар.