Жорий йилнинг 17-октабр куни Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасида бўлиб ўтган тадбир Адлия вазирлиги Юристлар малакасини ошириш маркази профессорларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ташкил этилди.
Унда ишчи гуруҳ вакиллари Рафик Шакуров ҳамда Илҳом Ишонқуловлар бошқарма ходимлари учун коррупцион жиноятлар, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, манфаатлар тўқнашуви, қонунчилик талабларининг бузилиши ва уларнинг оқибатлари тўғрисида тушунчалар берди.