Болалар ҳар бир мамлакатнинг улкан бойлиги, катта салоҳиятга эга стратегик ресурсларидан биридир. Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар болалар ҳуқуқларини кафолатли таъминлашга хизмат қилади.
Жорий йилнинг 22-май куни Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра доценти Шахноза Ганибаева иштирокида Шайхонтохур тумани 10-сонли ўрта таълим мактабида "Болалар ҳуқуқи" мавзусида интерфаол услубда учрашув ўтказилди.
Болалар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинган мазкур тадбирда болаларнинг жисмоний, интеллектуал, руҳий ва маънавий етук авлод бўлиб етишишлари учун Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенсия , Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида назарда тутилган болаларнинг ҳуқуқларини амалда кафолатлаш тўғрисида тушунтиришлар берилди.