+998 55 518 57 77

Бир мақсад йўлида, бир жамоа бўлиб!

18.06.2026 55

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти директори Е. Канязов ва ҳудудий адлия органлари раҳбарларининг ўринбосарлари ҳамда Институт таркибий бўлинмалари ходимлари Ўзбекистон миллий терма жамоасининг учрашувини биргаликда томоша қилиб, футболчиларимизни қўллаб-қувватладилар.
Учрашув давомида спортга хос ҳаяжон, ғалабага бўлган ишонч ва юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган футболчиларга нисбатан фахр туйғуси барчани бирлаштирди.
Бу нафақат спорт мусобақаси, балки ҳамжиҳатлик, жамоавийлик ва Ватанга садоқатнинг ёрқин намунасига айланди. Бу жараёнда миллионлаб юртдошларимизнинг ишончи ва қўллаб-қувватлаши мужассам.
Биргаликда қўллаб-қувватладик. Биргаликда фахрландик. Биргаликда ғалаба сари ишонч билан одимламоқдамиз!