Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 17 ноябрь куни Марказ тингловчилари учун «Байроғим - фахрим» шиори остида ҳуқуқий викторина ўйини ўтказилди. Унда тингловчилар юртимизнинг бир неча даврларига тегишли байроқлар ҳақидаги саволлардан иборат викторинада иштирок этишиб, ўз билимларини синовдан ўтказишди. Энг фаол ва топқир иштирокчиларга Марказнинг эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, байрам кайфиятини улашиш мақсадида, уларга мамлакатимиз байроғи тарқатилди.