Юристлар малакасини ошириш марказида адолат ва тараққиёт қомуси – Конституциямиз қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди
Тадбирни Марказ директори Есемурат Султамуратович кириш сўзи билан очиб бериб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси и қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан жамоани табриклади.
Й.Канязов ўз нутқида янгиланган Конституция жамиятимиз ҳаётининг барча йўналишларини комплекс тартибга солиш ҳамда мамлакатимизни демократик ривожлантириш йўлида энг муҳим ҳуқуқий пойдевор бўлиши баробарида, жамиятни тараққий эттиришга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари тўлақонли таъминланишига хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.
Марказида муносиб меҳнати билан соҳа ривожланишига ўз ҳиссасини қўшаётган бир гуруҳ профессор-ўқитувчи ва ходимлар, "АДЛИЯ АЪЛОЧИСИ" кўкрак нишони ҳамда "ФАХРИЙ ЁРЛИҚ" билан тақдирландилар.