Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимлар ўртасида спортни янада оммалаштириш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, спорт билан мунтазам шуғулланишини рағбатлантириш, жамоавий ва дўстона муҳитни шакллантириш мақсадида хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида стол тенниси мусобақаси ташкил этилди.
Ўйин натижларига кўра аёллар ўртасида ғолибликни Девонхона мудири Нигора Юнусова, эркаклар ўртасида бош мутахассис Дилшоджон Мухиддинов қўлга киритди.
Танлов ғолиби ва иштирокчилари диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.