“Олмос” конвенсион марказида жорий йилнинг 10-11 июн кунлари AҚШ Бостон коллежи юридик мактаби профессори Жоан Блум иштирокида “Интерфаол ўқитиш усуллари” мавзусида ташкил этилган 2 кунлик семинар-тренинг ўз ишини якунлади.
Aмалий машғулотлар давомида андрагогик таълимни ташкил этишнинг ўзига хослиги, дарс машғулотларини самарали бўлиши учун янги интерфаол таълим усулларни қўллаш, катталарни ўқитишда қайта алоқа ва фикрлашнинг ўрни каби қатор мавзуларда маърузалар ташкил этилди.
Ҳар бир маъруза қизиқарли савол-жавоб ва интерактив усулларга бой тарзда ўтказилди. Унда барча тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди ҳамда ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашди.
Ташкил этилган тренинг ходимларнинг ушбу соҳада малакаларини ошириш ва хизматда фойдаланиш учун зарур манба бўлиб хизмат қилади.