+998 71 200 02 35

Адвокатлар гуруҳи тингловчилари учун амалий машғулот

15.09.2025 2588

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида адвокатлар гуруҳи тингловчилари учун навбатдаги дарс машғулоти ўтказилди.

Машғулотни Тошкент шаҳридаги “ADVISORPRO” масъулияти чекланган жамияти Бош директори, патент вакили М.Турсунова олиб борди.

Мавзу: Интернет тармоқларида интеллектуал ҳуқуқларни ҳимоя қилиш

Тингловчилар интернет муҳитида муаллифлик ҳуқуқи, савдо белгиси, патент ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, шунингдек, амалиётда учрайдиган муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида батафсил маълумот олишди.

Машғулот интерактив тарзда ўтказилиб, тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имкониятига эга бўлишди.