+998 71 200 02 35

Юристлар малакасини ошириш маркази ва Адвокатлар палатаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди

20.02.2020 3692

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази биносида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ўртасида ўзаро  ҳамкорлик тўғрисида  Меморандум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази номидан - Маркази директори Анвар Рахматов ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси номидан –палата раиси Алим Эрназаров имзолади.

Мазкур Меморандумнинг мақсади Томонларнинг ўзаро ҳамкорлигида қонун устуворлиги ва  фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш; адвокатларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий усуллари ва янги ёндашувларини тадқиқ қилиш, шунингдек фуқаролик, жиноий, иқтисодий, маъмурий қонунчиликни ва адвокатура соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат эканлиги билан муҳим аҳамият касб этади.

Томонлар ўзаро манфаатлар асосида қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилишишга келишиб олдилар:

адвокатларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштириш бўйича тадқиқотларни амалга ошириш;

суд фаолияти ва адвокатура соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш,  суд амалиёти ва адвокатура тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

томонларнинг фаолияти ҳақидаги ахборотлар, маълумотлар ва таҳлилий ҳужжатларни ўзаро алмашиш;

томонлар ўзаро ҳамкорлик асосида суд-ҳуқуқ соҳасида амалиётда вужудга келаётган муаммолар бўйича ижтимоий сўровлар ўтказиш, уларни таҳлил қилиш ҳамда натижаси юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

суд-ҳуқуқ ислоҳотлари даврида адвокатларни ўқитиш ва малакасини оширишга бағишланган миллий ва ҳалқаро конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш;

адвокатлар палатаси аъзоси бўлган кўп йиллик тажрибали ва билимли адвокатлар иштирокида Юристлар малакасини ошириш маркази тингловчилари учун мастер-класслар ташкил этиш;

эксперт гуруҳлари томонидан нашр этиладиган илмий-тадқиқот материаллари юзасидан тақризлар ва хулосаларни тайёрлашда иштирок этиш;

Марказга малака оширишга келган фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий ишлари бўйича шуғулланувчи адвокат тингловчилар учун ўқув дастури асосида амалий ўқув машғулотларидан баъзиларини Адвокатлар палатаси биносида ўтишини таъминлаш;

томонлар тайёрлаган  илмий мақолаларини Адвокатлар палатасида чиқариладиган “Адвокат” журнали саҳифаларида мунтазам нашр этиб бориш ва томонларнинг ахборот-ресурс маркази ва кутубхоналаридан фойдаланиш.

Томонлар мазкур Меморандумда назарда тутилган вазифаларни бажариш учун сарфланадиган харажатларни ўз маблағлари, ҳомийлик ёрдамлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширадилар. Ҳамкорлик фаолияти юзасидан алоҳида ҳолатлар бўйича Томонлар қўшимча келишув асосида ўзаро молиявий кўмаклашиш тўғрисида келишиб оладилар.

Томонлар тадқиқотчилар ҳамда бошқа мутахассисларнинг илмий тадқиқот ишларини бажаришларида ижодий алоқа қилиб туришлари учун шарт-шароитлар яратиш, меморандумни талқин қилиш ва қўллашда вужудга келадиган келишмовчилик ёки низолар Томонлар ўртасида ўзаро маслаҳатлашувлар ва музокаралар йўли билан ҳал қилишга келишиб олишдилар.