Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган «Меҳр улаш» қон топшириш хайрия акциясида Юристлар малакасини ошириш маркази ҳам фаол иштирок этиб, ўз ҳиссасини қўшмоқда. Ушбу акциядан кўзланган асосий мақсад донорликни ривожлантириш ва рағбатлантиришдир. Акцияда ихтиёрий равишда иштирок этиш истагини билдирган ва донорлик қила оладиган ходимлар рўйхати шакллантирилди ҳамда улар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди. Акцияда Юристлар малакасини ошириш марказида фаолият юритувчи профессор-ўқитувчилар ва масъул ходимлар кўнгилли равишда иштирок этиб, қон топширишди.