+998 71 200 02 35

“Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонлари” билан белгиланган талабларни ўрганишга бағишланган давра суҳбати

21.02.2020 3857

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида 2020 йил 20 февраль куни Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг “Малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш” бўлими бошлиғи Бойсун Назаров,  мутахассислар Умида Зиёмухамедова ва Шамсиддин Усановлар иштирокида  давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низоми ва Адлия  вазирлиги  томонидан 2020  йил 27 январь куни 3214-сон билан давлат рўйхатидан ўтган “Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонлари” билан белгиланган талабларни ўрганиш ва Юристлар малакасини ошириш марказини аттестациядан ўтказишга тайёргарлик кўриш жараёнида  тадбиқ этиш масалаларига бағишланди.

Давра суҳбатида Юристлар малакасини ошириш марказининг  профессор-ўқитувчилари ва бўлимларнинг элликка  яқин ходимлари  иштирок этди.

Б.Назаров давлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиблари ҳамда аттестациядан ўтказиш  мезонлари хусусида батафсил тўҳталиб,  иштирокчилар томонидан берилган    саволларга жавоб берди.

Давра суҳбати қизғин мунозаралар билан ўтди.