+998 71 200 02 35

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМЛАРИ ИМЗОЛАНДИ

19.02.2020 3705

2020 йил 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида кадрлар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, республикамиз малака ошириш муассасалари фаолиятидаги илғор тажрибаларни ўрганиш, тизимдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни биргаликда бартараф этиш юзасидан фикрлар алмашиш мақсадида Республикамизнинг юридик таълим, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари ҳамда буюртмачи ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик меморандумларини имзолаш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда  Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти, Ўзбекистон Республикаси Судъялар олий кенгаши ҳузуридаги Судъялар олий мактаби, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти, Ўзбекистон Республикаи Нотариал палатаси, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси, Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси, Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази, А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети Малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказлари билан ўзаро ҳамкорлик меморандумлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти билан эса Марказ ва Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ўртасида 2020 йил давомида ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш бўйича йўл харитаси имзоланди.