Бугун Юристлар малакасини ошириш марказида “Китобхонлик соатлари” ўтказилди. Мазкур тадбирда икки буюк алломалар Абу Наср Фаробийнинг “Фозил одамлар шаҳри” ва Цицероннинг “Оратор” номли китобларини ўқиб, мутолаа қилган Марказ ходимлари ўзаро фикр алмашдилар. Кейинги “Китобхонлик соатлари”да Н.Макиавеллининг “Ҳукмдор” ва Платоннинг “Государство” асарлари бўйича мулоқот ўтказилиши режалаштирилди.