+998 71 200 02 35

Марказ билан хорижий мутахассислар ҳамкорлиги ривожланмоқда

20.12.2019 3753

2019 йилнинг 20 декабрида Юристлар малакасини ошириш марказида Бамберг шаҳрининг (Германия) Округ Олий cуди судьяси Штефан Тратц билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувни Марказ директори Қ.Бурханов кириш сўзи билан бошлаб,  Штефан Тратц жаноблари Марказга ташрифидан мамнунлигини айтди.

Ш.Тратц 2018 йили 27 ноябрда Германия Одилсудлов академияси директори лавозимини эгаллаб турган даврида Марказга ташриф буюрганлигини,  профессор-ўқитувчилар ҳамда тингловчилар гуруҳи учун семинар-тренинг ўтказганлигини эслатиб ўтди. Шу ўринда Ш.Тратц Марказга  яна ташриф буюрганлигидан мамнун эканлигини айтиб, Марказ раҳбариятини қутлади ва келгусидаги ишларида муваффақиятлар тилади.

Ш.Тратц шуни маълум қилдики, ҳар йили Германия Одилсудлов академиясида ўзбекистонлик битта юрист учун бир ойлик амалиёт жорий қилинганлиги, унда немис тилини биладиган Марказ вакиллари ҳам қатнашишлари мумкинлиги ҳақида маълумот берди. Бундан ташқари, Марказда германиялик ҳуқуқшунос мутахассислар иштирокида кўплаб ўқув машғулотлари ўтказилаётганлигини айтди.

Ш.Тратц ушбу учрашув якунида юристлар малакасини ошириш соҳасида Марказ билан ҳамкорликни амалга ошириш нияти борлигини ҳамда раҳбариятга ўз миннатдорчилигини билдирди.