Коррупция давлат ва жамият ривожига, халқни адолатга, эртанги истиқболга бўлган ишончига жиддий путр етказадиган иллатлардан бири ҳисобланади. Бу иллат билан курашишда эса ОАВларининг фаоллиги муҳимдир.
Шунга кўра, Ўзбекистон Миллий телерадио компанияси ходимлари иштирокида “Коррупцияга қарши кураш, Конституция ва қонун устуворлиги жамият ва тараққиёт гаровидир” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди. Семинарда ЮМОМ Қонунчилик техникаси ва коррупцияга қарши экспертиза кафедраси мудири, юридик фанлар доктори Б.Тошев қатнашиб, иштирокчиларга Коррупцияга қарши курашда ОАВлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданияти юзасидан батафсил тушунчалар берди.
Семинар тафсилотлари "Ўзбекистон 24" телеканали орқали эфирга узатилди.