Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида Марказ Касаба уюшмаси раиси ва унинг таркибий аъзоларини янгидан сайлаш бўйича онлайн тарздаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Марказ Касаба уюшмасининг 5 нафар аъзоси очиқ овоз бериш йўли билан сайлаб олиниб, раис сифатида Замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ва масофадан ўқитишни ташкил этиш бўлими бошлиғи У.Жалоловнинг номзодлиги илгари сурилди ҳамда иштирок этаётган ходимларнинг 95 % томонидан мақулланди.
Йиғилиш якунида сўнги икки йилда Марказ Касаба уюшмаси томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот эшитилди ва келгусидаги режалар белгилаб олинди.