+998 71 200 02 35

Учебное занятие по чрезвычайным ситуациям

25.12.2019 3688

2019 йилнинг 25 декабрь куни Юристлар малакасини ошириш марказида табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Ўқув машғулотига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институти ўқитувчиси Н.Сайдханова таклиф этилди.

Мазкур ўқув машғулотида Марказнинг барча ходимлари иштирок этиб, унда Н.Сайдханова томонидан юзага келиши мумкин бўлган табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ушбу вазиятларга тушиб қолганда инсон ўзини қандай тутиши лозимлиги ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Ушбу ўқув машғулоти Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 5 февралдаги “Адлия органлари ва муассасаларида табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 
2019 йилга мўлжалланган асосий тадбирлар режасини амалга ошириш бўйича ўтказилди.

Марказда фуқаро муҳофазаси тузилмалари куч ва воситаларининг доимий шайлигини таъминлаш, барча ходимларни ва тингловчиларни фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш лозимлиги юзасидан тушунтириш ишлари слайд ҳамда видеороликлар орқали олиб борилди.