Европа адвокатлар ассоциацияси ташаббуси билан “Медиация - тижорат ва оилавий низоларни ҳал қилишнинг самарали воситаси” мавзусидаги онлайн веб-семинар ўтказилди.
Унда Европанинг нуфузли адвокатлари ҳамда шу соҳадаги ташкилотларнинг масъул вакиллари билан бир қаторда Юристлар малакасини ошириш марказида кафедра мудири, доцент, халқаро медиатор С.А.Марипова ўз маърузаси билан қатнашди.
Семинарда медиация институтини Осиё давлатлари, хусусан Ўзбекистонда ривожлантириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш, ишларни судгача хал этишнинг самарали механизимларини ишлаб чиқиш ва бунда чет эл тажрибасини ўрганиш юзасидан фикрлар алмашилди.