+998 71 200 02 35

Янги меҳнат кодекси лойиҳаси қабул қилиниши натижасида киритилаётган ўзгартишлар:

18.10.2021 2650

Ўриндошлик асосида ишлаётган ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилиш чоғида ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши мумкин.

Лойиҳанинг 442-моддасига кўра ўриндошлик (ички ёки ташқи) асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси ушбу Кодекс 173-моддасининг иккинчи қисмида ҳамда 441-моддасида назарда тутилган асослар бўйича бекор қилинганида ходимга ишдан бўшатиш нафақаси икки ҳафталик ўртача иш ҳақи миқдорида тўланиши мумкин.

 Иш берувчи касаба уюшмаси қўмитасининг розилигисиз меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли эканлиги белгиланмоқда.

Лойиҳанинг 164-моддаси учинчи қисмига кўра касаба уюшмаси қўмитаси ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилиги масаласи бўйича қабул қилинган қарор ҳақида меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг ёзма тақдимномаси олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда иш берувчига хабар қилиши керак. Агар кўрсатилган муддат тугаганидан кейин касаба уюшмаси қўмитаси қабул қилинган қарор ҳақида хабар қилмаса, иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини ушбу Кодексда белгиланган тартибда касаба уюшмаси қўмитасининг розилигисиз бекор қилишга ҳақли.

 Тарафлар келишувига мувофиқ ходимларга қисман иш ҳақи сақланадиган таътил берилиши белгиланмоқда.

Лойиҳанинг 240-моддасига мувофиқ, жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида ходимга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериш имконияти назарда тутилиши ва бундай таътилнинг календарь йил давомидаги энг кўп давомийлиги белгиланган ҳолда, шунингдек Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи қисман сақланадиган таътиллар берилиши мумкин.

Ходимнинг ёзма розилигидан қатъи назар, ходим қайси иш йили ҳисобига таътил олиб бўлган бўлса, ўша йил тугагунига қадар меҳнат шартномаси бекор қилинганда таътилнинг ишлаб берилмаган кунлари учун ушлаб қолишлар амалга оширилиши белгиланмоқда.

         Бунда лойиҳанинг 269-моддаси учинчи қисмига мувофиқ,  ушбу қоида қуйидаги ҳолларда, иш берувчининг меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартириш тўғрисидаги огоҳлантириш муддати тугагач ходим янги меҳнат шартларида меҳнат қилишни рад этса, ходимнинг соғлиғи ҳолатига кўра  бошқа ишга доимий ўтказишни рад этган тақдирда, ходим иш берувчи билан бирга бошқа жойга кўчишни ёзма равишда рад этган тақдирда, ходимнинг ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилганлиги, шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг аввалги ишга тикланганлиги, ташкилотни тугатиш ёки иш берувчи бўлган якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тугатиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги,  ходим вафот этганлиги, шунингдек суд томонидан ходимнинг бедарак йўқолган деб эътироф этилганлиги ёки вафот этган деб эълон қилинганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида доимий асосда ишлаган Сенат аъзосининг ваколатлари муддати тугаганлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати тарқатиб юборилганлиги муносабати билан аввалги лавозимига (ишига)  қайтганлиги каби ҳолатлар истисно этилиши белгиланган.

Ходимни ишдан четлаштириш муддатлари аниқлаштирилмоқда.

Лойиҳанинг 151-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, иш берувчи ишдан четлаштириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилгунига қадар бутун даврга ходимни ишдан четлаштириши мумкинлиги белгиланмоқда.

Битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун ҳар йили қўшимча меҳнат таътили берилиши белгиланмоқда.

Лойиҳанинг 220-моддасиг мувофиқ ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилиши белгиланмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, бу ҳали лойиҳа. Лекин катта эҳтимол қабул қилиниши кутилаётган таклиф бу